"Танқид ва та таҳлил” телеграм каналига раддия
Танқид ва та таҳлил” телеграм каналига расман “INTERMED INNOVATION” тиббиёт маркази рахбариятидан раддия.
19 Июн 2023
“Танқид ва та таҳлил” телеграм каналига расман “INTERMED INNOVATION” тиббиёт марказидан рахбариятидан раддия.
“Танқид ва та таҳлил” телеграм канали орқали 18.06.2023 да “INTERMED INNOVATION” тиббиёт маркази ходимларининг олий суд раисига қилган мурожаатлари, оммага хавола этилди. Видео мурожаатда келтирилган важлар асосли бўлиб, тегишли хужжатлар тақдим этишга тайёрмиз. Лекин “Танқид ва та таҳлил” телеграм каналида, ушбу видео мурожаатда келтирилган изохли сўзлар, яъний соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари исм шарифлари, келтириб ўтилган тахминий қарашлар “Танқид ва та таҳлил” телеграм каналининг шахсий фикри бўлиб, бизнинг видео мурожаатимизга канал маъмурлари бизнинг рухсатимизсиз видео мурожаатни ва шахсий фикрларини жойлаган.
Бизнинг видео мурожаатларимиз, “INTERMED INNOVATION” тиббиёт марказининг веб сайтларида, омма учун очиқ жойлаштирилган ва ушбу видео мурожаатларни, кўриш ёки ўз қурилмаларига кўчириб олишда хеч қандай тўсқинликлар мавжуд эмас. Яна “INTERMED INNOVATION” тиббиёт маркази юртдошларимизга доим мулоқот ва хамкорликга тайёр эканимизни, барча масалаларда юртимиздаги давлатимиз қонунларга риоя этиб, харакат қилишимизни билдирамиз.