×

Марказлашган клиник диагностика лабораториясининг лойиҳа оператори ҳуқуқий фаолияти бўйича тушинтиришлар

Мавжуд лицензиядан ташқари давлат поликлиникаларида қўшимча рухсатномаларсиз фаолият юритгани учун “INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚКнинг тиббий лицензияси бекор қилинганлиги тўғрисида турли хабарлар ахборот


СП ООО «INTERMED INNOVATION»
МАРКАЗЛАШГАН КЛИНИК ДИАГНОСТИКА ЛАБОРАТОРИЯСИНИНГ ЛОЙИҲА ОПЕРАТОРИ ҲУҚУҚИЙ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ТУШИНТИРИШЛАР

           

Мавжуд лицензиядан ташқари давлат поликлиникаларида қўшимча рухсатномаларсиз фаолият юритгани учун “INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚКнинг тиббий лицензияси бекор қилинганлиги тўғрисида турли хабарлар ахборот ресурсларида тарқалаётганлиги ва бу ҳолатни турлича талқин қилишнинг олдини олиш мақсадида барча берилган ҳуқуқий рухсатномалар асосида ва уларни илова қилган ҳолда аҳоли ва манфаатдор шахслар учун батафсил тушунтиришлар беришни зарур деб ҳисоблаймиз:

 

1.      INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚК 2021-йил сентабр ойида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1-33К сонли  10.02.2020 йилдаги Коцессия шартномасига мувофиқ «Тошкент шаҳридаги Марказлаштирилган клиника диагностика лабораторияси» давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун Оператор сифатида тайинланган. Лойиҳа, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178та давлат поликлиникаларнинг лаборатория хизматини марказлаштиришни ва рақамлаштиришни назарда тутади. Лойиҳа, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти поликлиникаларида аҳолига бепул ва хамёнбоп энг паст нархларда таҳлил қилиш имконини берадиган лаборатория-диагностика хизматини ислоҳ қилиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўлиб ҳукумат ташаббуси билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги 674-сон қарори) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан (26.01.2022 йилдаги 102-сон қарори) келишилган. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ДХШларни ривожлантириш агентлигида 27.10.2021 йилда DXSh/120-2021 сон билан  расман рўйхатдан ўтган;

2.      INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚК Оператор сифатида тайинланиши ва давлат поликлиникаларида ишлаш учун рухсатномалар бериш 2021-йил 24-сентабрдаги “INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚК ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида амалдаги Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов томонидан имзоланган Оператор шартномаси билан расмийлаштирилган. Оператор шартномасининг иловасида лойиҳага бириктирилган ва Оператор лаборатория фаолиятини оборишга рухсат берувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг барча 178та давлат поликлиникалари, шу жумладан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникаси рўйхати келтирилган;    

3.      Соғлиқни сақлаш вазири А.Хажибаевнинг 24.09.2021 йилдаги 237-сонли “Давлат-хусусий шериклик асосида марказлаштирилган клиник диагностика лабораториясини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи асосида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевнинг 01.07.2022 йилдаги 02-сонли “Тошкент ва Тошкент вилоятида бирламчи тиббий ёрдам лабораториялари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи билан “INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚКга 2022-йилнинг 1-чорагидан бошлаб лойиҳага бириктирилган барча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та давлат поликлиникаларида лаборатория фаолиятини бошлаш ва ишни жадаллаштириш бўйича топшириқ рухсатномалари берилган;

4.      Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи А.Алимовнинг 01.08.2022 йилдаги 2-сон буйруғи билан ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқуловнинг 01.08.2022 йилдаги 5а-сонли буйруғи билан хам Операторга 2022 йилнинг 1-чорагидан бошлаб лойиҳага бириктирилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178та давлат поликлиникаларида лаборатория фаолиятини оборишга тўғридан-тўғри саволсиз рухсатлар берилган;

5.      Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти давлат поликлиникаларида ишлаш учун юқорида берилган қонуний рухсатномаларга мувофиқ ҳамда мавжуд тиббий лицензияси асосида “INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚК ДХШ лойиҳаси бўйича давлат поликлиникаларида лаборатория фаолиятини 2022 йил феврал ойида расман бошлаб лойиҳа бўйича қуйидаги инвестицияларни киритиб шартнома мажбуриятларини муваффақиятли бажарган:

·                Тошкент шаҳридаги Марказлаштирилган клиника диагностика лабораториясининг замонавий кўп қаватли биносини қуриб, уни соатига 3000та биоматериалларни таҳлил қилиш қувватига эга, Ўзбекистонда тенги йўқ энг янги лаборатория линияси билан жиҳозланган;

·                Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча поликлиникаларда аҳолига 239 турдаги таҳлилларни энг арзон нархларда етказиб бериш қувватига эга 178та биоматериалларни қабул қилиш пунктлари ташкил этилиб улар тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар, реактив материаллар, ташкилий ва компютер ускуналари билан жиҳозланган;

·                Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178та поликлиникаларда биринчи мартда юқори тезликдаги GPON интернет тармоғи жихозлантирилиб электрон лаборатория ҳисоби ва ҳисоботи дастури (ЛИТ) ўрнатилган ҳолда барча топширилган таҳлиллар сонини ҳисобга олиш жараёни ҳамда уларни даволаш учун бирламчи чора-тадбирларни белгилаган ҳолда аҳоли касалликлари умумий статистикаси тизими яратилиши ва шаффофлик шакллантирилиши бўйича рақамлаштирилган тизим яратилган;

·                Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178та давлат поликлиникалари ҳамда биоматериалларни қабул қилиш пунктларига 364 нафар ходимлар ишга қабул қилинган ва уларни МИС ORIGO дастурида ишлаш, компютернинг асосий кўникмалари, биоматериалдан тўғри намуна олиш техникаси ва вакуумли қон намуналарини олиш тизимлари билан ишлаш бўйича ўқитиш чоралари кўрилган;

·                2023-йилдан бошлаб вазирлик томонидан белгиланган Юнусобод ва Олмазор туманлари аҳолисига тасдиқланган кафолатланган пакетдаги 24та бепул таҳлиллар  рўйхатидан 250 миллион сўм миқдорида бепул таҳлиллар ҳизмати қўрсатиб берилган.

6.      INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚК шартнома бўйича инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажарганлиги қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

·         2021-йил 24-сентабрдаги Оператор ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан амалдаги соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов томонидан Консессия фаолияти объектини яратиш бўйича ишларни якунланганли тўғрисидаги имзоланган қўшма далолатнома

·         2022-йил 6-августдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ташриф буюрувчи комиссияси, ва Оператор томонидан имзоланган Инвестор/Оператор томонидан Концессия фаолияти объектини молиялаштириш ва яратиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини тасдиқловчи қўшма далолатнома;

·         Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев томонидан тасдиқланган Лойиха бўйича Оператор мажбуриятлари мувофақиятли бажарилганлигини тасдиқловчи Бошқарув қўмитасининг 25.09.2022 йилдаги 12-сонли баён. 

 

Бироқ, бирламчи тиббий ёрдам лаборатория хизматини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш Операторнинг бутунлай хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширган бўлсада барча бажарилган ишларга қарамай, ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022-йил 27-декабрдаги 336-сон буйруғига асосан аҳолини бепул таҳлиллар билан таъминлашни кенгайтириш ва Оператор томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча поликлиникаларда 2023 йил 1 январдан бошлаб 24та бепул таҳлилларни аҳолига тақдим этишни таъминланишини назарга олмасдан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айрим мансабдор шахслари 2023-йил бошидан бошлаб ушбу лойиҳанинг Оператор томонидан амалга оширилишига фаол тўсқинлик қила бошладилар.

 Шу муносабат билан Оператор томонидан вазирликка барча Лойиҳа муаммолари  аҳолига бепул таҳлилларни ташкиллаштириш масалалари бўйича мухокама қилиш ва ҳал этиш учун икки томонлама учрашувларни ташкил этиш бўйича 6та ёзма сўров юборилган. Афсуски, Операторни учрашувларни ташкил этиш бўйича барча мурожаатлари жавобсиз қолиб, эътиборга олинмади, бу эса аслида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон Қонуни талабларини бузади. 2023-йил бошидан буён лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш учун вазирликка келган Оператор вакиллари, ташриф мақсади аҳолини бепул таҳлиллари билан таъминлаш ва аҳоли манфаатлари билан боғлиқ бўлишига қарамай, на вазир, на унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинмади. Бундан ташқари, маълум бўлишича, Лойиҳага бириктирилган поликлиника шифокорларига 2023 йил 29 мартда лойиҳа доирасида беморларни бепул таҳлилларга юбориш бўйича тақиқловчи оғзаки кўрсатмалар берилган экан, бу эса соғлиқни сақлашни бошқариш тизими ходимларининг холислиги ҳақида саволлар туғдиради.

Лойиҳа муваффақиятли бажарилаётганини кўриб, ўзининг шахсий мақсадлари билан туртки бўлган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров 03.01.2023 йилдаги 33-05606-сон қарори билан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника манзили расмий хатолик сабаби орқали Операторнинг ягона лицензиясига киритилмаганлигини важ қилиб Оператор томонидан 2022-йилдан буён Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Лицензия” тизими орқали бир неча бор сўралган ва унинг бажарилишига У.Собировнинг ўзи масъул бўлганлигига қарамай лойиҳа Оператори INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚКга  асоссиз равишда 90 миллион сўм миқдорида жарима солган.

Яна бир бор таъкидламоқчимизки, қўлланган жарима лаборатория стандартлари ёки таҳлил олиш тиббий протоколлари бузилгани учун эмас, балки Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-оилавий поликлиниканинг манзили  лицензияга илова қилинмагани учун қўйилган. Аслида эса бу поликлиника манзили 2021-йилдан бошлаб ДХШ лойиҳаси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021-йил 24-сентабрдаги 237-сон буйруғи, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022-йил 7-январдаги 02-сон буйруғи, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи 01.08.2022 йилдаги 5а-сонли буйруғи,  Консессия шартномаси ва Операторлик битими билан Лойиҳага бириктирилган ва унда ишлашга руҳсат берилган. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров ДХШ лойиҳаси бўйича рухсатномалар мавжудлигидан бехабар бўлиши мумкин эмас, чунки поликлиникаларда тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича ишлар 2021-йилда, тўғридан-тўғри лаборатория фаолияти эса 2022-йилнинг февралида бошланган бўлсада давлат поликлиникаларида фаолиятни оборишга хеч қанақа претензия ёки тақиловчи ҳужжат Операторга келмаган. Акс ҳолда ҳусусий ташкилотни давлат поликлиникаларга ишлашга поликлиника Бош шифокорлари қонуний асосларсиз киритмаган бўларди.      

Шундан сўнг Оператор бундай асоссиз жаримани ихтиёрий равишда тўлашга рози бўлмаганлиги сабабли Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари У.Собиров бундай ҳолларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибга асосан Операторни олдиндан огоҳлантирмасдан ва қарор қабул қилмасдан, Операторни 18.02.2026 йилга қадар амал қилувчи № 043023-сонли тиббий фаолиятни обориш учун лицензиясини тўлиқ маҳрум қилиш бўйича судга даъво киритиб бир вақтда 90 миллион сўм жарима ундиривчи ва лицензияни бекор қилувич қонунга хилоф равишда ўтказилган Оператор вакиллари иштирокисиз суд жараёнида суд қарорини олган. Бу эса суд қарорининг холислиги бўйича адолатли шубҳаларни келиб чиқаради.

Шаҳар иқтисодий апелляция суди 31.05.2023й куни ДХШ лойиҳаси учун Операторнинг рухсатномалари мавжудлигига эътибор бермасдан ва Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида белгиланган “юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналари алоҳида лицензия ва рухсатномалар олишни талаб қилмаслигига, электрон шаклда билдиришнома тақдим этишнинг ўзи кифоя эканлигини кўрсатилганлигига” қарамай, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари У.Собиров фойдасига қарор қабул қилиб, лицензияларни бериш ва бекор қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигини мутлоқ ваколатига киришлигини важ қилиб лойиҳа Операторнинг лицензиясини асоссиз бекор қиливчу қарорни ўз кучида қолдирган.

“INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚК томонидан давлат поликлиникаларида тиббий фаолият юритиш учун рухсатномалар йўқлиги ҳақидаги барча даҳшатли айбловлар аслида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника манзили билан боғлиқ битта расмий иш атрофида қурилган ва умуман асоссиздир, чунки 2021-йилда лойиҳа бошланишига қадар Операторга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лаборатория диагностикаси, қон намуналарини олиш бўйича тиббий стандартларнинг бузилиши, ДХШ Лойиҳасига бириктирилган давлат поликлиникаларининг лабораторияларида зарур тиббий асбоб-ускуналар ёки жиҳозларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида бирорта расмий эътироз ёки  кўрсатма олмаган.

Операторнинг фикрича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахсининг бундай нохолис хатти-ҳаракати учун асосли сабаб бу манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги  ва Лойиҳа бўйича поликлиникаларда аҳолига бепул таҳлиллар кўрсатилиши бу орқали тегишли хусусий поликлиникалар мижозлар оқимисиз қолиши ва тижорат фаолияти фойдасиз қолиши билан қолиши мумкин. Чунки давлат поклиникаларида хусусий клиникалардан паст бўлмаган сифатда тақдим этиладиган деярли 24та таҳлиллар бепул олиш мумкин бўлса, анализ топшириш учун хусусий клиникаларга боришнинг ҳожати қолмайди.

Таъкидлаш лозимки ўтган ойдан буён Оператор Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахсларининг Операторга нисбатан содир этган ҳаракатларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва Республика Президенти қарори билан тасдиқланган ДХШ лойиҳасига тўсқиинликлар тўғдираётгани учун ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли назорат органларига мурожаат қилган. Бугунги кунда интернетда Операторни ҳақорат қилувчи маълумотларни тарқатиш Операторга нисбатан йўл қўйилган хатоларни Операторнинг зиммасига ўтказишга қаратилган ҳаракатлар натижасини аниқ кўрсатиб турибди.   

Оператор амалдаги келишувлар доирасида, айниқса, аҳоли учун бепул тахлилларни тақдим этиш бўйича лойиҳа ишларини амалга ошириш бўйича давом эттиришга тайёрлигини билдириб Соғлиқни сақлаш вазирлигини ўзини олиб қочмасдан, ўзининг ҳуқуқий шериги билан музокаралар столига ўтиришни ва имзоланган шартнома ва келишувлар мажбуриятларини бажарилиши лозимлигини сўрайди.

     

         

 

 

Yangiliklar

Markaziy bo'limda ish qayta boshlandi

Markaziy bo'limda ish qayta boshlandi

"Танқид ва та таҳлил” телеграм каналига раддия

Танқид ва та таҳлил” телеграм каналига расман “INTERMED INNOVATION” тиббиёт маркази рахбариятидан раддия.

Марказлашган клиник диагностика лабораториясининг лойиҳа оператори ҳуқуқий фаолияти бўйича тушинтиришлар

Мавжуд лицензиядан ташқари давлат поликлиникаларида қўшимча рухсатномаларсиз фаолият юритгани учун “INTERMED INNOVATION” МЧЖ ҚКнинг тиббий лицензияси бекор қилинганлиги тўғрисида турли хабарлар ахборот

Анализ на аспартатаминотрансферазу

Его повышенный уровень может указывать на наличие заболеваний этих и других органов.

Анализ на холестерин

Анализ на холестерин считается одним из самых важных.

Анализ на глюкозу

Анализ на глюкозу помогает определить ее уровень в крови.

Анализ на вирус герпеса

Анализ на герпес – это медицинское исследование, которое позволяет выявить наличие различных форм вируса в организме человека.

Анализ на аланинаминотрасферазу

Аланинаминотрасфераза представляет собой внутриклеточный фермент, который участвует в белковом обмене и является маркером патологий печени.

Анализ на тиреотропный гормон

В большинстве случаев анализ на ТТГ в Ташкенте назначают для определения гипотиреоза или тиреотоксикоза.

Анализ на билирубин

Исследование крови на билирубин позволяет определить уровень его общего содержания в крови.

Анализ крови на ВИЧ

Пациенты с диагностированной ВИЧ-инфекцией сдают анализ крови для прогнозирования развития патологии и оценки эффективности антиретровирусной терапии.

Shaxsiy kabinetga kirish Qabulga yozilish
0